Архив фото: Twitter
Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Бибини давлат мулкини сотиш билан боғлиқ коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар бермоқда Reuters. Хонга 10 йил давомида сиёсий фаолият билан шуғулланиш ҳам тақиқланди. Бушра Хон ҳибсга олиб кетилди.
Бир кун аввал Хон давлат сирларини ошкор қилганликда айбланиб, 10 йилга қамалган эди. Бу ишда Хон билан бирга Покистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурейши ҳам айбланган, у ҳам ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Хон — Покистондаги энг нуфузли сиёсатчилардан бири, мухолифатдаги “Адолат ҳаракати” партияси раҳбари. Унинг сафдошлари ҳукмлар умумхалқ сайловларига бир ҳафта қолганида чиқарилганини таъкидлаб, тергов ва суд жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйилган, деб ҳисобламоқда ва ҳукм устидан шикоят қилишга ваъда бермоқда.
Имрон Хон 2022 йилнинг апрелида Покистон бош вазири лавозимидан четлатилган эди. Ўшандан бери унга қарши ўнлаб жиноий иш қўзғатилди, жумладан, терроризм бўйича. Хон тарафдорлари таъқибни сиёсий деб билади.
2023 йилнинг май ойида Хон судга келмагани учун ҳибсга олинганида, унинг тарафдорлари оммавий норозилик намойишлари уюштирди, уларда камида тўққиз киши ҳалок бўлди, 300 га яқин киши жароҳатланди. Норозилик намойишлари туфайли Хон озод қилинди.
2023 йил август ойида суд Хонни коррупцияда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Айбловлар давлат ғазнасидан қимматбаҳо буюмларни сотиш билан ҳам боғлиқ бўлган, бироқ ўшанда бу ишда собиқ бош вазирнинг рафиқаси иштирок этмаган. Хон айбловларни рад этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)