Фото: Telegram
Рамзан Қодировнинг қизи Хадижат Қодирова Чеченистон раҳбари ва ҳукумати маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.
Қодировнинг Telegram каналида хабар берилишича, республика раҳбари ва ҳукумати маъмурияти раҳбари Галас Таймаханов Хадижатни ушбу лавозимга тайинлаш таклифи билан чиққан.
Хадижат Қодирова ўзининг янги лавозимида “ижтимоий блок билан ўзаро ҳамкорлик” ишлари билан шуғулланади, деди Чеченистон раҳбари. Илгари Қодировнинг қизи Грозний мэриясининг мактабгача таълим бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Хадижат Қодирова Чеченистон раҳбарининг иккинчи қизи. Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, Хадижат Қодирова 17 январь куни 24 ёшга тўлди.
Чеченистон раҳбарининг тўнғич қизи Айшат Қодирова 2023 йил октябрь ойида Чеченистон бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган эди.
Рамзан Қодировнинг тўнғич ўғли Ахмат ноябрь ойида Республика Жисмоний тарбия, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди.
Қодировнинг яна бир ўғли Адам Волгоградда яшовчи Никита Журавелни калтаклаб, Чеченистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди: Журавел Қуръонни ёқиш туфайли диндорларнинг туйғуларини ҳақорат қилганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.
Қодировнинг жами 14 нафар фарзанди бор, улардан иккитаси асраб олинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди