Фото: Украина Разведка бош бошқармаси
Украина армияси баҳорда янги қарши ҳужумга ўтади, деди Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов 31 январь куни The Telegraph газетасига.
“Бу вақтга келиб Россиянинг ҳозирги ҳужуми бутунлай барҳам топади, кейин навбат бизга келади”, — деди у.
Газета таъкидлашича, дастлабки қарши ҳужуми тугагандан сўнг, Украина Россия ҳужумларини қайтариш билан “фаол мудофаа”га ўтган ва кучли мудофаа истеҳкомларини қурмоқда.
Будановнинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Украина шарқини босиб олиш ҳаракатларидан воз кечмаяпти. Хусусан, улар бир вақтнинг ўзида Купянск, Лиман, Бахмут ва Авдеевка ҳудудларида ҳужум амалиётларини ўтказмоқда.
Украина ҳарбий разведкаси бошлиғи руслар Авдеевкада “муайян муваффақиятларга” эришганини тан олди, аммо “бу душман армиясининг умидларини оқламаслигини” таъкидлади.
“Россияда инфратузилмага ҳужумлар кучайиши мумкин”
Бундан ташқари, Американинг CNN телекомпаниясига берган интервьюсида Буданов 2024 йилда Россияда инфратузилма объектларига ҳужумлар кучайиши мумкинлигини айтди. Бироқ у Россияга уюштирилган дронлар ҳужумига Киевнинг алоқадорлигини бевосита тан олмади. Буданов “Россия Федерациясининг барча асосий муҳим инфратузилма объектлари ва ҳарбий инфратузилма объектларини ўз ичига олган” гипотетик режа ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, россияликлар энди урушнинг ҳақиқий манзараси – ёнаётган нефть базалари, вайрон бўлган завод биноларига гувоҳ бўлмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)