date
views 295

Олаф Шольц Исроил бош вазирига урушни ҳал қилиш йўлини айтди

Олаф Шольц Исроил бош вазирига урушни ҳал қилиш йўлини айтди
Фото: The Times of Israel
Германия канцлери Олаф Шольц Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон суҳбатида икки давлат ечимини Яқин Шарқ можаросидан чиқишнинг ягона йўли деб атади. Бу ҳақда Билд хабар берди.

Хабарга кўра, Нетаньяху Германия канцлерига Ғазо сектори ва Исроил-Ливан чегарасидаги ҳарбий вазият ҳақида маълумот берган. Олаф Шольц Ғазо аҳолиси учун таъминотни яхшилаш зарурлигини таъкидлаган.

Канцлернинг таъкидлашича, Германия ҳукумати нуқтаи назаридан фақат икки давлат асосидаги музокаралар йўли билан Яқин Шарқдаги конфликтга барҳам бериш мумкин. Бунда конфликтни ҳал қилишда ислоҳ қилинган Фаластин маъмурияти марказий рол ўйнаши керак.

7 октябрдаги воқеалардан (ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми) кейин Нетаньяху икки халқ учун икки давлат қарорига қарши чиқмоқда. Кўплаб сиёсатчилар мустақил Фаластин давлатини яратиш тарафдори.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олаф Шольц Исроил бош вазирига урушни ҳал қилиш йўлини айтди