Фото: Google Images
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон расмий ташриф билан Мисрга келди. Аэропортда кутиб олиш маросими ҳақида Миср телевидениеси репортаж эълон қилди.
Эрдўғонни Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ва Туркия элчиси Солиҳ Мутлу Шен кутиб олди.
Эрдўғонга ташриф чоғида ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ғазначилик ва молия вазири Меҳмет Шимшек, миллий мудофаа вазири Яшар Гулер ва бошқалар ҳамроҳлик қилмоқда.
Ташрифни тарихий деб аташ мумкин, бу Қоҳира ва Анқара муносабатларининг нормаллашганини англатади. 2013 йилда Мисрдаги давлат тўнтаришидан сўнг, Эрдўғон Миср ҳарбийларининг ҳаракатларини кескин қоралаганидан кейин икки мамлакат ўртасида совуқчилик пайдо бўлганди.
2023 йилнинг февралида, ас-Сисий зилзиладан сўнг Туркияга ҳамдардлик билдиргач, муносабатлар яхшилана бошлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди