Фото: Google Images
Нью-Йорк суди АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампни фуқаролик фирибгарлиги бўйича айбдор деб топди. Унга 354,9 миллион доллар тўлаш мажбурияти юкланди.
Шунингдек, судья Артур Энгорон Трампга Нью-Йоркдаги исталган корпорацияда уч йилгача ходим ёки директор сифатида ишлашни тақиқлади, деб хабар бермоқда Reuters. Собиқ президентнинг ўғиллари кичик Дональд ва Эрик Трамп эса 4 миллион доллардан тўлашлари керак.
Судья қарорида айтилишича, Трамп ва иш бўйича бошқа айбланувчилар “ўз ҳаракатлари нотўғри эканлигини тан олмади”. Собиқ президентнинг адвокати Алина Ҳабба қарорни адолатсиз деб атади.
"Бу фақат Дональд Трампга тегишли эмас. Агар бу қарор ўз кучида қолса, у ҳар бир америкаликка Нью-Йорк энди бизнес учун очиқ эмаслигини англатади", — дейилади адвокат баёнотида. Ҳимоячи апелляция бериш ниятида.
Даъво Нью-Йорк бош прокурори, демократ Летиция Жеймс томонидан берилган. У Дональд Трампни банклардан янада қулайроқ шартларда кредит олиш учун 10 йил давомида бойлигини 3,6 миллиард долларга ошириб юборганликда айблади. Собиқ президент ўз айбини тан олмади ва даъвони сиёсий мотивли деб ҳисоблади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?