Фото: Getty Images
Россия Қуролли кучлари Украинанинг Донецк вилоятидаги Авдийивка ҳудудини, жумладан, Украина Қуролли кучларининг истеҳкомларидан бири бўлган кокс заводини ҳам тўлиқ назоратга олди.
Ижтимоий тармоқларда Авдийивканинг турли жойларида, жумладан ғарбий чеккасидаги Маданият ва технологиялар саройи биносида, шунингдек, кокс заводи ҳудудида Россия ҳарбийлари байроқ ўрнатаётгани акс этган фотосуратлар ва видеолар тарқалди.
Украинанинг DeepState лойиҳаси ўз харитасини янгилаб, Авдийивкани Россия қўшинлари босиб олган ҳудуд сифатида белгилади.
Украина Қуролли кучлари 15 февралдан қўшинларини Авдийивкадан олиб чиқишни бошлади. 16 феврал куни украиналик ҳарбийлар шаҳар жанубидаги истеҳкомдан чекинди. 17 февралга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари қўмондонлиги армия Авдийивкадан чекинганини маълум қилди. Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров «одамлар ҳаётини сақлаб қолиш қарори тўғри» эканини айтди.
Украинанинг «Таврия» қуролли кучлари гуруҳи қўмондони Александр Тарнавский қўшинларни олиб чиқиш операциясининг якуний босқичида «маълум миқдордаги украиналик ҳарбий хизматчилар» асирликка тушганини айтди.
Украина Қуролли кучлари Донецк чеккасидадаги Авдийивкадан 2015 йилдан бери истеҳком сифатида фойдаланаётган эди. Россия армияси 2023 йил октябр ойида уни қўлга киритиш учун фаол ҳужум бошлаган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади