Фото: Google Images
АҚШ расмийлари Украинага ATACMS баллистик ракеталарининг Киевга юборилган аввалги ўхшаш ракеталардан узоқроқ масофага учадиган замонавий версияларини тақдим этиш устида ишламоқда. Бу ҳақда NBC Неwс хабар бермоқда.
“Украина расмийларидан бир неча ойлик сўровларни олгандан сўнг, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинани янги кучли баллистик ракеталар билан таъминлаш устида ишламоқда. АҚШ ҳозирда Украинага ATACMS ракеталарининг янги версиясини юборишга интилмоқда”, — деб таъкидлади телеканал номи ошкор этилмаган АҚШ расмийларига таяниб.
Уларга кўра, Конгресс Украина учун қўшимча маблағ ажратишни маъқулласа, Қўшма Штатлар жорий йилнинг биринчи ҳарбий ёрдам пакетларидан бирига янги ATACMS’ни киритиши мумкин. Айни пайтда Вашингтон Киевга ўқ-дорилар ва артиллерия юборишга тайёр.
Расмийлар Вашингтон ўз иттифоқчиларидан Украинага ракеталарини етказиб беришни, шунингдек, Американинг ATACMS захираларини тўлдиришни сўраши мумкинлигини истисно қилмади.
Пентагон расмийлари, ўз навбатида, Қўшма Штатларда ATACMS’нинг чекланган захираси борлигини ва ракеталар ўз арсеналларини тўлдириш имкониятисиз Украинага юборилиши даргумон эканлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар чоғида Вашингтонни Киевга янги қуроллар, жумладан, 300 километрдан ортиқ масофага учадиган ATACMS ракеталарини етказиб беришга чақирган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда