Фото: Google Images
Нидерландияда жазони ижро этиш муассасаларида ходимлар етишмаслиги сабабли 1800 нафарга яқин маҳкум ҳақиқий жазони ўташ учун навбат кутмоқда, деди мамлакатнинг ҳуқуқий ҳимоя вазири Франк Уэрвинд парламентда. Бу ҳақда NL Times ёзди.
Унинг тушунтиришича, мамлакатда қамоқхона камералари етарли, бироқ уларни назорат қиладиган қўриқчилар етишмаяпти. Кадрлар етишмаслиги сабабли вазир 2023 йил охирида камераларни фақат полиция томонидан қўлга олинганлар, шунингдек, тергов ҳибсхонасида сақланаётганлар учун ажратишни буюрди.
Ўз айбига иқрор бўлиб, полицияга мурожаат қилганлар ҳозирча қамоққа тушмайди. Бундай чора-тадбирлар натижасида вазирнинг сўзларига кўра, озодликда қолиб, қамоқхонага жўнатилишни кутаётган маҳкумлар сони ортиб бормоқда. Франк Уэрвинд бу вазият қанча давом этишини билмаслигини тан олди.
Кадрлар тақчиллиги бутун жамиятга таъсир кўрсатмоқда ва ҳозирда одамларни жазони ижро этиш муассасаларида ишлашга жалб қилиш ва уларни ўша эрда ушлаб қолиш чоралари муҳокама қилинмоқда, дея қўшимча қилди вазир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда