Фото: AP Photo
“Бирдамлик” қишлоқ хўжалиги ишчилари касаба уюшмаси Польша деҳқонлари Варшавада 6 —7 март кунлари навбатдаги норозилик намойишини режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
“Миллий комиссиянинг 1/24-сонли қарори муносабати билан иттифоқимиз Миллий кенгаши президиуми бошқа қишлоқ хўжалиги касаба уюшмалари билан ҳамкорликни бошлади. Бутун Польша фермерларининг ташаббуслари билан қўшма намойиш ташкил этиш мақсадида Варшавада 6—7- март кунлари сейм сессияларида намойишлар бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.
Ўтган сешанба куни Варшавада фермерлар умуммиллий норозилигининг авж нуқтасига айланган “Варшавага марш” бўлиб ўтган эди.
Полиция ҳисоб-китобларига кўра, намойишда 10 мингга яқин одам қатнашган. Ҳозирча жамоат тартибини бузиш ҳолатлари қайд этилмаган. Намойишчиларнинг асосий талаблари Украинадан Польшага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тўхтатиш ҳамда Европа Иттифоқининг айрим экологик режаларини рад этишдан иборат. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!