20:40 / 28.02.2024
121

Қирғизистонда ажрашган аёлларга ижтимоий тармоқларда фикр билдиришни тақиқлашмоқчи

Қирғизистонда ажрашган аёлларга ижтимоий тармоқларда фикр билдиришни тақиқлашмоқчи
Иллюстратив фото: Sputnik
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров ижтимоий тармоқлардаги постларни, айниқса, аёлларникини мониторинг қилишни бошлаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Жапаровнинг фикрича, ажрашган аёллар эри ва унинг ота-онаси ҳақида ёмон фикр билдирмаслиги керак. У анъана ва урф-одатларга зид бўлган маълумотларни тарқатишни чеклаш зарурлигини айтди.

Баъзи келинлар ўз отасини мақтаса-да, қайнота ва қайнонасини ёмонлайди. Ажрашганда эса ижтимоий тармоқларда ўз фикрларини бўлишади. Улар намуна эмас. Қайноталарига калта шортик кийманглар, деб айтишади, келинлар эса бошларидан рўмолларини ечмасликлари керак".

Эътиборлиси, бу Оқилбек Жапаровнинг аёл ва қизларга нисбатан нотўғри гапираётган биринчи ҳолат эмас. 2022 йил сентябрь ойида у қизларнинг ўрни ҳақида камситувчи фикр билдирганди.

Қизлар уй бекаси бўлишни, ўғил болалар пул топишни, ватанни ҳимоя қилишни ўрганиши керак”, — деган ўшанда у.

2023 йилга кўра, Қирғизистонда 13 минг 104 киши оиладаги зўравонликдан жабр кўрган. Уларнинг 95 фоизини аёллар ташкил этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё