
Фото: Europaplus
Танишинг, инновацион технологиялар асрининг яна бир кашфиёти — ОNCО капсула-уйлари. Интерьерда минимализмни хуш кўрувчиларга бундай уй ёқиши аниқ.
Уйнинг футуристик дизайн ғояси Антониэл Фелайнга тегишли бўлиб, унинг ташқи ва ички томонида ҳеч қандай ўткир бурчаклар йўқ. Уйда кундалик ҳаёт учун керак бўладиган барча нарса мавжуд: ётоқхона, ошхона, ҳожатхона ва яшаш жойи. Уйнинг дизайни илмий-фантастик фильмлар руҳида тузилган.

Фото: Europaplus
Ташқаридан капсула-уй кичик кўринса-да, мебеллардан кам фойдаланилгани учун ичи қулай ва кенг қилиб ишланган. Деразалар эса тонировка қилинган.

Фото: Europaplus
Мутахассислар фикрича, бундай уй қурилиши узоқ вақт ва катта харажат талаб этади. Шу сабабли капсула-уйлар ишлаб чиқарилишининг йўлга қўйилиш эҳтимоли жуда кам.
Архитектор ва дизайнерларнинг футуристик уйлар ғояси янгилик эмас. Аввалроқ Коэн Олтиус капсула шаклидаги уйни денгиз ўртасида қуриш лойиҳасини ишлаб чиққан эди. Бундай уйни смарт-узук билан бошқариш мумкин эди.

Фото: Europaplus
Сиз-чи, инновацион капсула-уйда яшаган бўлармидингиз? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар