23:12 / 01.03.2024
604

Аргентина Россиядан олган вертолётларни Украинага топширди

Аргентина Россиядан олган вертолётларни Украинага топширди
Фото: AP
Аргентина президенти Хавиер Милей аввалроқ Россиядан олган иккита Ми-171Е вертолётини Украинага топширди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Милей «эркинликни ҳимоя қилувчи мамлакатлар» билан иттифоқ тузишни маъқул кўради, шу жумладан АҚШ, Исроил ва Украина билан, деб ёзди нашр. Таъкидланишича, Милей Россияда ишлаб чиқарилган иккита ҳарбий вертолётни Украинага топширган.

Аргентина президенти жорий йилда Украина учун «Лотин Америкасининг қўллаб-қувватлаши» саммитини ўтказишни режалаштираётганини айтди. Бу Бразилия президенти Лула да Силва ва Мексика етакчиси Андрес Мануэл Лопес Обрадор каби Лотин Америкаси етакчиларининг хатти-ҳаракатларидан кескин фарқ қилади. Россия-Украина урушида Бразилия ва Мексика кўпроқ нейтрал позицияни эгаллаган.

Ми-171Е совет даврида ишлаб чиқарилган Ми-8 вертолётининг кўплаб версияларидан бири бўлиб, 1961 йилда биринчи парвозини амалга оширган. Аргентина ҳарбий-ҳаво кучларига Россиядан 2011 йилда етказиб берилган. Вертолётлар асосан Аргентинанинг Антарктида станцияларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш учун мўлжалланган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё