
Фото: Россия ТИВ
2 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилаётган дипломатик форум доирасида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.
Томонлар Россия-Ўзбекистон муносабатларининг айрим долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги қатор масалалар, жумладан, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди.
Қайд қилинишича, Лавров ва Саидов икки давлат раҳбарларининг келишувларига мувофиқ Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг юқори динамикасини таъминлашга содиқ эканлигини тасдиқлаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.