© AP Photo/ K.M. Chaudary
Покистон мусулмон лигаси партияси раиси Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири этиб сайланди. Миллий мажлисда (парламентнинг қуйи палатаси) ўтказилган овоз бериш жараёни PTV News телеканалида трансляция қилинди.
Шариф учун парламент қуйи палатаси янги чақириғидаги 336 нафар депутатдан 201 нафари овоз берган. Унинг ҳукумат раҳбарлиги учун курашдаги рақиби, «Адолат учун ҳаракат» партияси бош котиби, Миллий мажлиснинг янги чақириғига мустақил номзод сифатида кирган Умар Аюб Хон 92 овоз олди. Шариф энди 4 март куни қасамёд қилади.
Миллий мажлис йиғилиши Покистон мусулмон лигаси партияси вакили бўлган Сардор Аёз Содиқ спикерлигида ўтказилди, йиғилиш «Суннийлар ягона кенгаши» (Sunni Ittehad Council, SIC) депутатлари уюштирган норозилик акцияси туфайли бир соат кеч бошланди.
Шариф Покистан ҳукуматига 2022 йил апрелидан 2023 йил августига қадар раҳбарлик қилганди. Ундан аввалги бош вазир, ўша вақтда «Адолат учун ҳаракат» партияси раҳбари бўлган Имрон Хон ишончсизлик вотуми билдирилиши натижасида лавозимдан кетказилганди.
Айни вақтда 72 ёшда бўлган Шариф аввалроқ Покистоннинг аҳолиси энг зич жойлашган Панжоб вилоятида вазир бўлиб ишлаган ва 2023 йил узоқ музокаралардан сўнг Халқаро валюта жамғармаси билан келишувга эришиб, молиявий инқирознинг олдини олишда муҳим рол ўйнаганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди