Фото: Mike Segar / Reuters
АҚШ президентлигига номзод Никки Хейли 3 март, якшанба куни Вашингтонда бўлиб ўтган Республикачилар партиясининг праймеризларида ғалаба қозонди. Жанубий Каролина собиқ губернатори ва АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили 62,9 фоиз, унинг рақиби - АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп эса 33,2 фоиз овоз олди, деб ёзади Reuters.
Хейлининг сайловолди штаби вакили Оливия Перес-Кубас натижаларни ҳайратланарли деб атади ва АҚШ пойтахтидаги республикачилар «Доналд Трампни ва унинг барча тартибсизликларини рад этишини» айтди. Шу билан бирга, Никки Хейли АҚШ тарихида республикачилар праймеризларида ғалаба қозонган биринчи аёлга айланди, деди Перес-Кубас.
Reuters агентлиги қайд этишича, Вашингтонни ўз ичига олган Колумбия округи аҳолисининг 100 фоизи шаҳар аҳолиси, жумладан, юқори даражадаги маълумотга эга одамлар ҳисобланади, Трамп сайловолди ташвиқоти эса бошқа турдаги сайловчилар учун мўлжалланган. У 2016 йилда, биринчи марта АҚШ президентлиги учун курашганида ҳам пойтахтдаги праймеризда ютқазган эди.
Хейлининг ғалаба қозониши деярли имконсиз - экспертлар
Вашингтондаги праймериз натижалари Хейлининг сайлов пойгасида Трамп устидан биринчи ғалабасини белгилаб берди, бироқ Edison Research таҳлилчиларига кўра, бу ғалаба «рамзий»дир. Хейлининг республикачи номзод бўлиш эҳтимоли «деярли имконсиз» бўлиб қолмоқда. Республикачилар орасида яққол фаворит - Трамп партиянинг барча олдинги кокуслари ва праймеризларида, шу жумладан Хейли ватани Жанубий Каролина штатида ҳам кўпчиликнинг қўллаб-қувватлашига эришди.
Вашингтондаги мағлубиятидан бир кун олдин Трамп бирданига АҚШнинг учта штатида - Миссури, Мичиган ва Айдахода бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонди.
АҚШ сайлов кампаниясидаги навбатдаги катта воқеа 5 март куни «суперсешанба» деб аталадиган кун бўлади, бунда партия праймеризлари бир вақтнинг ўзида 15 штат ва АҚШ битта орол ҳудудида бўлиб ўтади. «Суперсешанба» натижалари Хейли ва Трамп ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳал қилувчи бўлиши мумкин – агар собиқ президент ушбу тадбирларда ягона рақибини мағлуб этса, 20 мартгача у республикачилар овози учун курашда тўлиқ ғалаба қозонганини эълон қилиши мумкин бўлади.
Шу билан бирга, уни АҚШнинг камида учта штати - Колорадо, Мэн ва Иллинойсда 2021 йил бошида Капитолийга бостириб киришга ундаганлик айблови туфайли сайловолди пойгасида иштирок этиши тақиқланган, бу ҳудудларда унинг праймеризлардан четлаштилиши масаласи ҳали ҳам очиқлигича қолмоқда. Мэн ва Колорадо штатларида праймеризлар «суперсешанба» куни, Иллинойсда эса 19 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди