АҚШ Олий суди собиқ президент Доналд Трампга президентликка номзодини қўйишга рухсат берди.
АҚШ Олий суди Колорадо штати судининг собиқ президент Доналд Трампнинг президентликка номзодини қўйишига тўсқинлик қилиш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Ушбу қарор бутун мамлакат бўйлаб қўлланилади.
Колорадо судялари аввалроқ Трампни «қўзғолон»да иштирок этган амалдор сифатида сайлов бюллетенига киритиб бўлмайди, деган қарорга келганди. Бу 2021 йил январидаги Капитолийдаги воқеалар билан боғлиқ.
Колорадодаги судялар Трампнинг кўплаб танқидчилари сингари, собиқ президент ноқонуний йўллар билан президентлик сайловлари натижаларини бекор қилишга уринган ва ўз тарафдорларини Капитолийга бостириб киришга ундаган, деб ҳисоблайди.
Трампнинг адвокатининг таъкидлашича, Капитолийдаги ғалаён қўзғолон сифатида баҳоланадиган даражада жиддий эмас ва Трампнинг ўша куни Вашингтондаги тарафдорларига айтган сўзлари унинг сўз эркинлиги ҳуқуқи билан ҳимояланган. Адвокатнинг таъкидлашича, судлар Трампни сайлов бюллетенидан олиб ташлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди