date
views 196

Эрдўғон: “Туркия дрон ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг кучли учлигига киради”

Эрдўғон: “Туркия дрон ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг кучли учлигига киради”
Фото: Google Images
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат дрон технологияси бўйича дунёдаги учта етакчилардан бири эканини, шунингдек, уларнинг сотуви бўйича яққол етакчи эканини айтиб ўтди. Бу ҳақда у Вазирлар маҳкамаси йиғилишидан кейинги нутқида маълум қилди.

Эрдўғон шу кунгача 50 та давлат билан 770 та дрон сотиш бўйича шартномалар имзоланганини айтди.

Фақат ўтган йилнинг ўзида бу экспорт ҳажми 1,8 миллиард долларни ташкил этди. 2024 йилнинг дастлабки икки ойида мудофаа ва аэрокосмик соҳаларда 633 миллион долларлик экспорт билан янги рекорд ўрнатдик”, — деди Туркия президенти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон: “Туркия дрон ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг кучли учлигига киради”