Архив фото: CGTN
Мўғулистонда март ойи бошидан совуқ ва очлик сабабли 3 089 420 бош чорва моллари нобуд бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
Чорва молларининг қишлаши билан боғлиқ муаммолар юзага келган ҳудудларга инсонпарварлик ёрдами юборилган. Жами 2024 йил бошида рўйхатга олинган чорва молларининг 4,7 фоизи йўқотилган. Чорва моллари қор ва муз қоплами остида озиқ-овқат топа олмаслиги оқибатида нобуд бўлган, бу ҳар йили Мўғулистонда кузатиладиган офатдир.
Ҳозирги вақтда чорвачилик Мўғулистон иқтисодиётининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. 2023 йил охирида 3,4 миллион аҳолига эга Мўғулистонда 64,7 миллион чорва моллари бор эди. Йилнинг тўрт фаслида у 189,3 минг хонадон учун рўзғор манбаи сифатида хизмат қилмоқда. Расмий равишда иш билан банд бўлган ҳар тўртинчи Мўғулистон фуқароси чорвачилик билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда кучли қор ва совуқдан 30 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлган эди. Шунингдек, 12 кун ичида мамлакатда кучли қор ёғиши ва қаттиқ совуқ туфайли камида 20 киши ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган.
Февраль ойида эса қўшни Қозоғистонда 200 га яқин от очликдан нобуд бўлганди. Бунга ҳавонинг кескин совиши таъсир ўтказган. Фермерлар фавқулодда ҳолат эълон қилишни сўраган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди