Коллаж: NBC News
АҚШнинг 15 штати ва бир орол ҳудудида бўлиб ўтган праймеризларида Американинг амалдаги президенти Жо Байден ва собиқ президент Дональд Трамп деярли барча овозларни қўлга киритди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Бу йил 5 мартга тўғри келган “супер сешанба” партия ичидаги сайловларнинг энг муҳим куни бўлиб, унда Республикачилар ва Демократик партия тарафдорлари АҚШ президентлигига кўрсатмоқчи бўлган номзодларига овоз беради.
Шундай қилиб, Трамп Калифорния, Техас ва Аляска каби 14 штатдаги ички партиявий сайловларда ғалаба қозониб, рақиби Никки Ҳейлини мағлуб этди. Edison Research сўров хизмати маълумотларига кўра, Ҳейли Вермонтдаги ягона ғалабасини қўлга киритган ва энди номзод бўлиш учун реал имкониятга эга эмас.
Иккинчи муддатга президентликка даъвогар бўлган Байден Америка Самоаси орол ҳудудидан ташқари барча праймеризларда ғалаба қозонди. Флоридада тарафдорлари олдида чиқиш қилган Трамп Байденга ҳужум қилиб, унинг иммиграция сиёсатига эътибор қаратиб, Байденни тарихдаги “энг ёмон президент” деб атади.
Ўз навбатида, Байден Трампни яна “Америка демократиясига таҳдид” деб атади.
"Бугунги натижалар Америка халқига аниқ танлов қолдиради: биз олдинга силжишда давом этамизми ёки Дональд Трамп президентлигини белгилаб берган тартибсизлик, бўлиниш ва зулматга қайтамизми?", — деди у.
Маълумот ўрнида, АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)