13:00 / 07.03.2024
813

Михаил Баллак марҳум ўғлининг дўсти билан учрашиб юрибди

Михаил Баллак марҳум ўғлининг дўсти билан учрашиб юрибди
Фото: Sports
Михаил Баллак вафот этган ўғлининг ёшликдан бирга ўсган дўсти билан учрашиб юрибди. София Шнайдерман собиқ футболчидан 24 ёшга кичик.

2021 йилда “Челси” собиқ ўйинчиси Баллакнинг ўғли 18 ёшида квадратциклни бошқара олмай ҳалокатга учради. Шифокорлар унинг жонини сақлаб қолишолмаган.

Фожиа Михаилнинг Португалиядаги вилласи яқинида содир бўлган. Ўша куни Баллак ўғиллари билан барбекю тайёрлаб, дам олишни режа қилган эди.

Маълумки, Баллак ўғлининг ўлимидан жуда қаттиқ сиқилган ва ҳаттоки психолог қабулига ҳам ёзилган.

Тўнғич ўгли вафотидан кейин ижтимоий тармоқларда анча вақт кўринмай қолган Баллак марҳум ўғлининг дўсти бўлган модел Шнайдерман билан кўриниш берган.

Орадан 3 йил ўтиб, собиқ футболчи ва Шнайдерман ҳали ҳам бирга. Буни Баллакнинг Instagram’даги суратларидан билса бўлади. Ҳозирда Баллак Малдив оролларида дам олмоқда.

Фото: Instagram

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё