7 килограмм 685 грамм кумушни 156 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 7 килограмм 685 грамм соф кумушни ноқонуний сотишга уриниш ҳолати аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида металлни 156 миллион сўмга сотаётган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Маълум бўлишича, ушланган шахс 1973 йилда туғилган бўлиб, Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшайди. Текширувлар натижасида унинг қимматбаҳо металлар муомаласи билан шуғулланиш учун зарур лицензияси йўқлиги ва фаолиятини ноқонуний равишда амалга ошириб келгани аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда қимматбаҳо металлар муомаласи соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. Бунда ноқонуний фаолият ва яширин савдо ҳолатларининг олдини олишга эътибор қаратилмоқда.
Фуқароларга кумуш ёки бошқа қимматбаҳо металларни сотиб олишда уларнинг келиб чиқиши ва софлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш тавсия этилди. Агар бундай ҳужжатлар тақдим этилмаса, битим тузишга шошилмаслик ва бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига хабар бериш сўралди. Хабар берувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…