Фото: Google Images
Халқаро хотин-қизлар кунида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг махсус вакили ва Афғонистондаги UNAMA миссияси раҳбари Роза Ўтунбаева “Толибон”дан аёллар ва қизларга нисбатан чекловларни тўхтатишни сўраб, акс ҳолда мамлакатни қашшоқлик ва яккаланиш томон олиб бориш хавфи пайдо бўлишини айтди.
UNAMA томонидан шу муносабат билан эълон қилинган баёнотда Ўтунбаева Афғонистонда аёлларга сармоя киритиш ўрнига аёллар ва қизларга жиддий зарар етказувчи ҳалокатли салбий ҳолатларни кўриш қайғули эканини айтди.
Унга кўра бу фақат тинчлик ва фаровонлик учун тўсиқлар яратади. 2021 йил август ойидан бери “Толибон” кўпчилик аёллар ва қизларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига қатор чекловлар қўйган.
Афғон аёллари ва қизлари ўрта ва олий ўқув юртларида таълим олишдан, давлат ва нодавлат муассасаларида ишлашдан, шунингдек, саёҳат қилишдан маҳрум.
Роза Ўтунбаеванинг айтишича, UNAMA, шунингдек, “Толибон”нинг сўнгги пайтларда исломий кийиниш қоидаларига риоя қилмагани учун аёлларга нисбатан тазйиқлари аёлларни ўзбошимчалик билан ҳибсга олишдан қўрқиб, янада яккалаб қўйишидан хавотирда. Унинг сўзларига кўра, афғон аёллари билан суҳбатларда шахсий хавфсизликга умид ва қўрқувнинг пасайиш жараёни яққол намоён бўлган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги Аёллар бўйича махсус вакили Алисон Давидианнинг айтишича, афғон аёллари ва қизлари учун макон қўрқинчли даражада қисқармоқда.
Унинг таъкидлашича, афғон аёллари ва қизлари аҳволи халқаро ташвишлар ва ҳаракатлар марказида бўлиши керак.
UNAMA баёнотида айтилишича, афғон аёллари ўзгаришларни амалга ошириш учун халқаро ёрдамга муҳтож эканликларини айтилган. Шунингдек, бу ёрдам Афғонистон келажаги ҳақидаги барча муҳокамаларда аёллар вакилларининг фаол иштирокини таъминлаш, аёлларни бевосита қўллаб-қувватловчи халқаро ёрдамни сақлаб қолиш учун тарғиботни ўз ичига олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади