22:19 / 13.03.2024
192

«Реванш жанги»: Байден ва Трамп АҚШ президентлги учун курашади

«Реванш жанги»: Байден ва Трамп АҚШ президентлги учун курашади
Фото: Getty Images/AP
АҚШ президенти Жо Байден ва Оқ уйнинг собиқ раҳбари Доналд Трамп ўз партияларидан сайловда номзод сифатида кўрсатилиши учун зарур бўлган делегатлар овозини олди, деб хабар берди CNN.

Трампнинг республикачи асосий рақиби Никки Ҳейли сайловолди пойгасидан чиқишини эълон қилганидан сўнг, собиқ президент сайловда қатнашиш учун делегатларнинг етарли овозини тўплади.

Байденнинг Демократик партиядаги ғалабаси аниқ эди. Негаки, амалдаги президент одатда иккинчи муддатга номзод сифатида кўрсатилади.

«Уларнинг реванш жанги 2020 йилги кампанияни акс эттиради, бу узоқ кутилди, аммо талаб қилинмаган эди. Гарчи бу сафар Трамп 91 та жиноят иши сояси остида курашади», деб ёзди CNN.

2020 йилда ўтказилган президентлик сайловида ҳам Байден билан Трамп қатнашган эди. Унда демократлар вакили ғалаба қозонди.

АҚШ президенти сайлови 2024 йил ноябр ойида ўтказилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё