Фото: Yahoo
Франциянинг Balenciaga модалар уйи елим тасма — скотч кўринишидаги билагузукни тақдим этди. Бу ҳақда “Корреспондент.нет” нашри хабар бермоқда.
Мазкур Gaffer Bangle номли аксессуар илк бор Париж шаҳридаги мода ҳафталигида 2024 йил куз-қиш коллекциясининг тақдимотида эътиборга тушди. Билагузукнинг нархи тахминан 3000 евродир. Тақинчоқ кўринишидан одатий шаффоф скотчнинг ўзгинаси, фақат унда Balenciaga бренди логотипи туширилгани билан фарқ қилади.
Фото: Mirror
Кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари янги аксессуарга ўз муносабатини билдирди. Баъзилар буни ҳазилга йўйди, яна бир қисм аудитория Balenciaga қашшоқликни эстетикага айлантиришга уринмоқда, деган фикрни илгари сурди.
Фото: Yahoo
Кундалик ҳаётдаги одатий предметларни гардероб қисмига киритиш ғояси Balenciaga учун янгилик эмас. 2022 йилда бренд куз-қиш мавсуми учун ўзининг “дунёдаги энг қимматбаҳо ахлат сумкаси”ни тақдим этганди. Сигир терисидан ишланган мазкур сумка тахминан 1790 долларга сотилди.
Шунингдек, ўша йили бренд 1850 доллар турадиган йиртиқ ва кирланган кўринишдаги кроссовкаларни тақдим этган ва бу коллекция ҳам кўплаб норозиликларга сабаб бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди