Фото: IRNA
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канъоний Ғазо секторида беш ойдан ортиқ давом этган сионистлар ваҳшийликларига ишора қилиб, Исроил ҳар қанча уринмасин, ўзига нисбатан ташқи хавфни тобора кучайтираётгани, урушдан кейинги келажак Фаластин халқига тегишли эканини маълум қилди. Бу ҳақда IRNA нашри хабар берган.
Эрон расмийсига кўра, ҳозирда Ғазо жиноят уясига айланиб қолган. Одамлар ҳеч қандай сабабларсиз отиб ўлдирилмоқда. Глобал тинчлик ва хавфсизликни сақлашга масъул бўлган халқаро ташкилотлар хунрезликлар олдида шунчаки кузатувчи бўлиб қолмоқда.
“Халқаро стандартларни, инсоний ва глобал тузилма ва қадриятларни очиқдан-очиқ масхара қилган сионист жиноятчилар томонидан халқлар оёқости қилинишига халқаро ҳамжамият яна қанча жим гувоҳ бўлмоқчи?” — деган Канъоний.
Расмийга кўра, Ғазодаги бугунги кучлар нисбати нисбий бўлиши мумкин. Фаластин халқи ва улар қурган жамият вайрон этилган бўлса-да, урушдан кейин бу халқни ёруғ ва порлоқ келажак кутади.
“Ғазо мазлум ва ярадор бўлса ҳам, болаларини очликдан ўлим кутаётган бўлса ҳам, ўзининг сабри ва буюк ватанпарварлигидан бунёд бўладиган ёруғ эртанги кунга умидини асло йўқотмайди”, — деган Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канъоний. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди