Фото: EPA
Франция президенти Эммануэл Макрон Украинада Россияга қарши қуруқликдаги операция ўтказиш мумкинлигини, лекин буни хоҳламаслигини айтди. Бу ҳақда у Le Parisien газетасига маълум қилди.
“Эҳтимол, маълум вазиятда шундай, мен буни хоҳламайман ва бошламайман, рус қўшинларига қарши туриш учун қуруқликдаги операциялар, улар қандай бўлишидан қатъи назар, ўтказилиши керак. Франциянинг кучи шундаки, биз буни қила оламиз”, — деди Макрон.
Франция президентининг фикрича, унинг мамлакати “ҳар қандай сценарийга” тайёрланиши керак.
“Ҳар қандай сценарийда ҳар ким ўзи танлаган модел асосида масъулиятни ўз зиммасига оларди”, — деди у.
Шунингдек, Макрон кўплаб Европа давлатлари “Франция чизиғини қўллаб-қувватлаши ва бу кичик давлатлар эмаслиги”ни таъкидлади.
Февраль ойи охирида Эммануэл Макрон Европа давлатлари раҳбарлари билан учрашувдан сўнг Украинага қўшин киритилиши эҳтимолини рад этмаганди. Кейинчалик Киевнинг бир қатор иттифоқчилари, жумладан Германия ва АҚШ бундай режалар йўқлигини эълон қилди.
Бироқ баъзи давлатлар ушбу мавзу бўйича муҳокамани қўллаб-қувватлади, улар орасида Болтиқбўйи мамлакатлари, Польша ва Финляндия бор эди. Кейинчалик Польша расмийси мамлакат ҳар қандай ҳолатда ҳам Украинага қўшин юбормаслигини айтди.
Кремль бу ҳолатда “биз Россия ва НАТО ўртасидаги тўғридан тўғри тўқнашув эҳтимоли ҳақида эмас, балки муқаррарлиги ҳақида гапиришимиз керак” дея муносабат билдирди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Украинага ўз қўшинларини юборишни режалаштирмаётганини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди