Қирғизистон президенти Садир Жапаров 15 март куни Бишкек шаҳридаги Имом Сарахсий номли марказий жоме масжидга ташриф буюрди. У масжидда намоз ўқиди ва рўзадорларга ифторлик қилиб берди.
Қирғизистон президентининг матбуот котиби Асқад Алагўзовга кўра, давлат раҳбари муқаддас Рамазон ойи бошланиши муносабати билан барчани табриклаган. У мусулмонларни диний билимларни махсус билимга эга уламолардан ўрганишга чорлаган.
С.Жапаров, шунингдек, мамлакатда болалар орасида қизамиқ касаллиги тарқалиши кўпайганидан хавотир изҳор қилган. Ушбу хасталикка чалинган болаларнинг аксари эмланмагани аниқланган. Шунга кўра сиёсий етакчи болаларни эмлашнинг муҳимлигини таъкидлаган.
Қирғизистон раҳбари ўз табриги сўнггида Аллоҳ таолодан рўзадорларнинг ибодатлари қабул бўлиши, қирғиз халқига тинчлик ҳамда фаровонлик беришини сўраган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтди
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда