20:30 / 17.03.2024
238

Россиядаги президентлик сайловида иштирокчилар сони аввалги сайловлардан ошиб кетди

Россиядаги президентлик сайловида иштирокчилар сони аввалги сайловлардан ошиб кетди
Фото: “Известия”
Россияда 15 март куни бошланган президентлик сайловларида давомат 70, 13 фоизга етди. Москва вақти билан соат 15:45 да шундай натижа қайд этилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова хабар берди.

Маълум қилинишича, сайловчиларнинг иштироки 2018 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан ошиб кетган. Хусусан, ўшанда давомат 67,5 фоиздан ошган эди. Россиянинг 28 та ҳудудида фаолият юритувчи электрон овоз беришда 4,7 миллиондан ортиқ сайловчи иштирок этди, бироқ ҳозиргача атиги 4,3 миллион бюллетен қабул қилинган.

Россиянинг 28 та ҳудудида фаолият юритувчи электрон овоз беришда 4,7 миллиондан ортиқ сайловчи иштирок этди, бироқ ҳозиргача атиги 4,3 миллион бюллетен қабул қилинган.

Фото: Москва вақти билан соат 15:45 ҳолатига кўра сайловчилар иштироки
Ушбу сайловларда уч номзодга Путин билан “рақобатлашиш”га рухсат берилган:

- Россия Коммунистик партиясидан депутат Николай Харитонов;
- Россия Либерал демократик партиясидан Леонид Слуцкий;
- “Янги одамлар”дан дума вице-спикери Владислав Даванков.

Мазкур номзодлардан ҳеч бири Украинадаги урушни қораламайди ёки Путинни бевосита танқид қилмайди. Сайловда овоз беришнинг ягона интригаси номзодлардан қайси бири қандай натижа билан иккинчи ўринни эгаллашидир.

Овоз бериш ҳудудларнинг учдан бирида электрон шаклда ўтказилади. Украинага бостириб киришни танқид қилиб, урушни тугатиш тарафдори бўлган журналист Екатерина Дунцова, “Фуқаролик ташаббуси” партиясидан сиёсатчи Борис Надеждин номзоди рад этилганди. Амалдаги президенти Владимир Путин сайловда 80 фоизга яқин овоз билан ғалаба қозониши прогноз қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё