
Фото: Reuters
Швеция қироли Карл XVI Густав ABBA гуруҳи аъзоларини Васа ордени билан тақдирлади.
Таъкидланишича, қирол ўз фуқароларини тақдирловчи энг олий мукофот 1975 йилдан бери ҳеч кимга топширилмаган. ABBA швед ва халқаро мусиқа маданиятига қўшган ҳиссаси юксак мукофотга лойиқ топилди. Рицарлик орденлари машҳур тўртлик: Анни-Фрид Рейсс, Бенни Андерссон, Бёрн Улвеус ва Агнета Фелтскогга топширилди.
Машҳур швед гуруҳига 1972 йилда асос солинган, эсда қоларли номи гуруҳ аъзолари исмларининг бош ҳарфларидан олинган. Гуруҳ томонидан яратилган афсонавий хитлар, ярим асрдирки, бутун дунёда тинглаб келинмоқда. 2021 йил ноябрида ABBA 40 йиллик танаффусдан сўнг Voyage деб номланган албомини тақдим этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар