14:43 / 23.03.2024
184

Голливуд актёри Уилл Смит Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққани ҳақида сўзлаб берди

Голливуд актёри Уилл Смит Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққани ҳақида сўзлаб берди
Фото: Reuters
“Мен афсонаман”, “Бахт ортидан қувиб”, “Қора либосли одамлар” ва бошқа кўплаб фильмлар орқали танилган америкалик актёр, режиссёр Уилл Смит Big Time podcast дастури доирасида журналист Амир Адиб меҳмони бўлди. Суҳбат давомида актёр ўтган йили рамазон ойида муқаддас Қуръон китобини тўлиқ ўқиб чиққани ҳақида айтиб ўтди.

"Мен маънавиятни яхши кўраман. Ҳаётимнинг сўнгги икки йили мураккаб кечгани ва турли қийинчиликлар ўз ички оламим ҳақида чуқурроқ фикр юритишга ундади", — дейди Смит.

У бу даврда бир нечта диний китобларни, жумладан, Қуръонни ҳам ўқиганини таъкидлади:

"Ўтган йили рамазон ойида Қуръон китобини бошидан охиригача ўқиб чиқдим. Бу орқали мен ҳаётимдаги маънавиятни изладим ва кўпроқ инсонларни сиғдира олишим учун қалбимни кенгроқ қилишни истадим", — дейди актёр.

Шунингдек, Уилл Смит Қуръоннинг аҳамияти ва китобда Мусо пайғамбар билан боғлиқ воқеалар унга қандай таъсир қилгани ҳақида айтиб ўтди. Актёрга Қуръонни ўқигач, ундан нималарни билиб олдингиз, деб савол берилганда, у бунга жавобан Мусо пайғамбар воқеаси мусулмонларнинг муқаддас китобида ҳам борлигига ҳайрон қолганини ва ўша воқеа актёрда катта таассурот уйғотганини таъкидлади.

"Қуръондаги оддийлик мени ҳайратга солди. Китоб шунчалик тушунарли тарзда битилганки, уни ўқигач, қандайдир тушунмовчиликка келиш мушкул", — дейди Уилл Смит.

Шу билан бирга актёр бошқа муқаддас китоблар — Таврот, Инжилни ҳам ўқиб чиққанини ва мазкур китоблар Қуръон билан алоқаси узилмаган бир ҳикоядек туюлганини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Голливуд актёри Уилл Смит Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққани ҳақида сўзлаб берди