22:30 / 26.03.2024
316

Россия Украинада 15 мингдан ортиқ техникасини йўқотди

Россия Украинада 15 мингдан ортиқ техникасини йўқотди
Архив фото: Yahoo
Россия Украина шарқидаги ҳарбий ҳаракатлари натижасида шу кунга қадар 15 мингга яқин ҳарбий техникасини йўқотган. Бу ҳақда Тhе Kyiv Independent нашри хабар берди.

Манбага кўра, 24 март куни Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан бери Россия кучлари томонидан йўқотилган автомобиллар, самолётлар, денгиз кемалари ва қурол тизимлари сони 15 мингдан ошиб кетган. Ҳозирда мавжуд техниканинг бир қисми ҳам ишдан чиққан бўлиши мумкин.

Ҳарбий ҳаракатларда Россия 2856 та танк, 135 та вертолёт, 106 та самолёт, 20 та денгиз кемаси ва битта сувости кемасини йўқотган. Асл рақамлар бундан каттароқ бўлиши мумкинлиги айтилган.

Манбалар йўқотилган техниканинг катта қисми совет даврида ишлаб чиқарилган эски техникалар бўлганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Украинада 15 мингдан ортиқ техникасини йўқотди