Фото: Sputnik
Новгород области ҳокимияти ишлаш учун патентга эга бўлган хорижликларга такси ва автобус ҳайдовчилари бўлиб ишлаш, шунингдек, алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилишни тақиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тегишли фармонни област губернатори Андрей Никитин имзолаган. Ҳужжатга кўра, ишлаш учун рухсатномага эга бўлган хорижлик фуқароларга алкоголли ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш, шунингдек, автобус ва такси ҳайдовчилари бўлиб ишлаш тақиқланади.
Иш берувчилар тақиқ остига тушган тоифадаги ходимларини 26 июнгача ишдан бўшатишлари лозим бўлади. Бу ҳолатда тақиқ Россияда истиқомат гувоҳномаси (ВНЖ)га ҳамда вақтинчалик регистрацияга эга бўлган фуқароларга, шунингдек Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларига тааллуқли бўлмайди.
Бу эса МДҲ давлатларидан Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова, Озарбойжон фуқаролари тақиқ остига тушишини англатади.
Ҳужжат Ички ишлар вазирлигининг тавсияси асосида, меҳнат бозорини тартибга солиш, миграцион вазиятни барқарорлаштириш, област ҳудудида экстремистик ва террорчилик йўналишидаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилингани таъкидланган.
Аввалроқ айрим соҳаларда мигрантларнинг меҳнат қилишига чеклов Челябинск, Магадан, Калининград, Тула, Новосибирск, Тюмен, Калуга областларида, шунингдек, Ханти-Мансийсий автоном округи — Югра ҳамда Ёқутистон Республикасида қабул қилинган эди. Новгород области чеклов жорий этган 10-ҳудуд бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда
Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди
Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди
Мўғулистон президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади