Фото: WМNF
АҚШнинг Флорида штатида 14 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланди. Бу ҳақда Флорида губернатори Рон ДеСантис хабар берди.
“Мен 14 ёшгача бўлган болаларга ота-она розилигисиз ижтимоий тармоқларда аккаунтга эга бўлишни тақиқловчи қонун лойиҳасини имзоладим”, — деди Флорида губернатори.
Таъкидланишича, вояга етмаган болалар ота-онаси рухсатисиз очган ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини ўчириб ташлаши шарт.
“Қонун лойиҳаси болаларни ҳимоя қилишга қаратилган. Давлат органлари ушбу қонунни бузган тармоқ эгаларини судга беришга ва жарималар талаб қилишга тайёрланмоқда”, — деди ДеСантис.
Янги қонун штатда 2025 йил январь ойида кучга кириши режалаштирилган. Мазкур қонунга беш фарзанднинг онаси, конгресс аъзоси Энжи Никсон қарши чиққан. У буни “ҳукуматни суиистеъмол қилиш” деб атаган. Никсон қоидалар ёки қонунлар эмас, балки ота-оналар ўз фарзандларининг Интернетдан фойдаланиши бўйича қарор чиқариши кераклигини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”