Фото: Anadolu
Россия ҳукумати гуманитар ҳалокат ёқасидаги Ғазо секторига 27 март куни 29 тоннадан ортиқ ҳажмдаги ёрдам пакети жўнатди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, махсус рейс Эл-Ариш шаҳридаги Миср Қизил ярим ой жамияти вакилларига инсонпарварлик ёрдамининг 20-партиясини етказган. Эндиликда ёрдам пакети у ердан Ғазога йўналтирилади.
Инсонпарварлик ёрдами дон, ун, шакар ва бошқа узоқ муддатли сақлаш маҳсулотлари ҳамда шахсий гигиена воситаларидан иборат эканлиги айтилган. Юкларнинг аксарияти Россиянинг Қорачой-Черкасия Республикаси расмийлари ташаббуси билан йиғилган.
“Умумий гуманитар миссия бошлангандан бери Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 20 та партияда жами 480 тоннадан ортиқ ёрдам етказиб берди”, — дейилади расмийлар хабарида.
Маълумотларга кўра, оммавий вайронагарчилик ва зарурий нарсалар етишмаслиги оқибатида Ғазода шу пайтга қадар 32 400 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, 74 800 га яқини яраланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Исроил уруши Ғазо аҳолисининг 85 фоизини озиқ-овқат, тоза сув ва дори-дармонларнинг кескин танқислиги шароитида ички кўчишга мажбур қилган, анклав инфратузилмасининг 60 фоизи шикастланган ёки вайрон бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”