18:28 / 29.03.2024
62

Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди

Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди
Фото: Getty Images
Канададаги тўртта йирик мактаб кенгашлари ижтимоий тармоқлар ўқувчиларнинг ўқишига халақит беришини даъво қилиб, дунёдаги энг йирик ижтимоий медиа компанияларини судга берди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Тахминан, 2,9 миллиард доллар (4 миллиард Канада доллари) товон пули талаб қилаётган мактаб кенгашлари ижтимоий медиа платформалари мажбурий фойдаланиш учун мўлжаллангани ва болаларнинг фикрлаш, ўзини тутиш ҳамда ўрганиш усулларини ўзгартирганини айтган.

"Ўқувчилар ижтимоий медиа маҳсулотларидан фаол ва мажбурий фойдаланиши туфайли диққат, ўрганиш ва руҳий саломатлик инқирозини бошдан кечирмоқда", — дейилади кенгашлар баёнотида.

Даъволар Facebook, Instagram, Snapchat ва TikTok платформаларига нисбатан берилган.

"Бу чалғитиш, ижтимоий изоляция, кибербуллинг, руҳий саломатлик муаммоларига олиб келади. Биз ёшларимиз фаровонлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўришимиз зарур", — дейди даъвогарлардан бири ўз баёнотида.

Бир қатор тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Facebook ва Instagram каби платформалар ўзига қарам қилиши мумкин ва улардан узоқ муддатли фойдаланиш асабийлик ва депрессияга олиб келади. 2023 йил май ойида АҚШ жарроҳи Вивек Мерти ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ёшларнинг руҳий саломатлигига зарар етказиши ҳақида далиллар ортиб бораётганини айтган.

Ўтган йили АҚШнинг ўттиз учта штати Meta компаниясини унинг маҳсулотлари ёш болалар ва ўсмирлар орасида руҳий саломатлик муаммоларига олиб келишида айблаб судга берган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди