Фото: “Правила жизни”
Япония ҳайвонот боғидаги пингвинларга мамлакатда ўқув йили бошланиши муносабати билан рюкзаклар тақиб қўйилди, деб ёзмоқда “Правила жизни” нашри.
Ижтимоий тармоқда жойланган мазкур видеога ҳайвонот боғи ходимлари “Баҳор тафтини сезмоқдамиз” деб изоҳ қолдирган. Чунки айнан апрель ойида япониялик мактаб ўқувчилари учун биринчи қўнғироқ жаранглайди.
Пингвинлар устидаги рюкзаклар енгил матодан ишланган ва қўлда тикилган бўлиб, ҳайвонлар юришига қийинчилик туғдирмайди.
Матсуэ қушлар боғида бундай тадбирлар турли байрамлар арафасида тез-тез бўлиб туради. Масалан, Янги йил ва Хеллоуинда пингвинлар байрамга мос либосларда пайдо бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди
АҚШда миллиардер Илон Маск судга берилди
Украина чегарачилари гуруҳи Россияга таслим бўлди
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: қурбонлар сони 25 кишига етди
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр