
Японияда 2016-йил июль ойидаги ишсизлик даражаси 1995-йилдаги энг қуйи кўрсаткичга тушиб, 3 фоизни ташкил этган. Мамлакат иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги келтирган маълумотлар шундан далолат бермоқда. Бир ой муқаддам бу рақам 3,1 фоизлик кўрсаткични намойиш этганди, деб ёзмоқда "Кун" нашри.
Мамлакатдаги чакана савдо ҳажми июнь ойидаги 0,3 фоизлик ўсишга нисбатан 1,4 фоизга кўтарилган.
Шу билан бирга, сўнгги беш ойда пасайиш суръатлари энг заифи бўлган. Япон истеъмолчилари, глобал иқтисодиёт истиқболларида ноаниқлик ҳукм сураётгани ва маошлар секинроқ кўтарилаётганига қарамай, харажатларида тежамкорлик қилишмаяпти, деб ёзади MarketWatch.
Япониянинг йирик чакана савдо компанияларининг савдоси сўнгги 5 ойда илк бор 0,6 фоизга ўсган.
Умуман, мамлакатда истеъмол харажатлари пасайиш суръатлари июнь ойидаги 2,3 фоизга нисбатан 0,5 фоизга секинлашган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар