
Россия пойтахти Москва шаҳри маъмурияти мусулмонларга Рамазон ойи тугаганидан сўнг, «байрам намозини уйда ўқишни» тавсия қилди, деб хабар берди «Осторожно, новости». Манба Москва шаҳри миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департаменти ҳужжатига таянмоқда.
Департамент пойтахт префектларига мактуб йўллаб, мусулмонларни Москвада амал қилаётган чекловлар ҳақида огоҳлантиришни сўраган.
Мусулмонларга, шу жумладан, иш берувчилар орқали, ибодат онлайн трансляция қилиниши ҳақида хабар бериш, бунда Марказий Осиёдан келган мигрантларга алоҳида эътибор қаратиш сўралган. Департамент вакили чекловларни «Крокус Сити Холл»даги теракт билан боғлиқлигини айтган.
Россияда Рамазон ҳайити 10 апрелга тўғри келиши тахмин қилинмоқда. Аниқ сана ҳали расман эълон қилинмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар