
Россия пойтахти Москва шаҳри муфтийси Илдар Аляутдинов пойтахт ҳукумати мусулмонларга Рамазон ҳайити куни «уйда байрам намозини ўқишни» тавсия қилгани ҳақидаги маълумотни сохта деб атади.
Унинг сўзларига кўра, ҳамма жараён одатдагидек давом этади. «Кечаги маълумотлар жамиятимизда қандайдир низо қўзғатишга қаратилган сохта маълумотлар, ҳаммаси одатдагидек», - деди Аляутдинов РБКга.
Москва нашрлари пойтахт маъмурияти ҳайит куни провокациялардан хавотирланаётгани ҳақида ёзган.
Ўтган йили Рамазон ҳайити намози Москвадаги тўртта жоме масжид, «Сокольники» хиёбони ҳамда Техник спорт турлари марказида 400 минг мусулмон иштирокида адо этилган.
Бу йилги Рамазон ҳайити 10 апрелга тўғри келиши кутилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.