
Фото: AP
Тожикистон фуқаролари энди Туркияга визасиз кира олмайди. Тегишли фармон Resmi Gazete’да чоп этилди ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан имзоланди.
«Тожикистон фуқароларининг Туркияга умумий фуқаролик паспорти орқали кириши бўйича визасиз режимни бекор этишга қарор қилинди», — дейилади ҳужжатда.
Қарор расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
Илгари Тожикистон фуқаролари Туркияга саёҳат мақсади туризм бўлса ва қолиш муддати 90 кундан ошмаса, визасиз бориши мумкин эди.
Апрел ойи бошида Истанбулда Тожикистон фуқароси ва Қирғизистон фуқароси террорчилик актини тайёрлашда гумонланиб қўлга олинган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар