Фото: РФИ
Сальвадор президенти Найиб Букеле юқори малакали хорижий ишчиларга 5000 та бепул паспорт тақдим этишини маълум қилди. Бу рақам мамлакатдаги паспорт дастури бўйича 5 миллиард долларга тенг. Бу ҳақда Букеле ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.
"Биз хориждан келган юқори малакали олим, муҳандис, шифокор, рассом ва файласуфларга 5000 та бепул паспорт (паспорт дастуримизда 5 миллиард долларга тенг) таклиф қилмоқдамиз. Бу аҳолимизнинг 0,1 фоиздан камроғини ташкил этади. Шунинг учун уларга тўлиқ фуқаролик мақоми, жумладан, овоз бериш ҳуқуқини тақдим этиш ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Уларнинг сони оз бўлишига қарамай, жамиятимиз ва мамлакатимиз келажагига катта таъсир кўрсатади", — дейди Сальвадор президенти.
Шунингдек, Найиб Букеле хорижлик малакали мутахассисларнинг кўчиб ўтишида мол-мулк солиғи олинмаслигини таъкидлади.
"Бундан ташқари, биз уларнинг кўчиб ўтишида, жумладан, оилалари ва мол-мулкини кўчиришда солиқ ва тарифларнинг нолга тенглигини таъминлаймиз. Бу аппарат, дастурий таъминот ва интеллектуал мулк каби тижорат қийматига эга бўлган нарсаларни ўз ичига олади. Батафсил маълумот учун бизни кузатиб боринг", — дея қўшимча қилди президент. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди