Фото: Le Soir
Франция жандармэрияси ходимлари Аваллон мэри Жамили Хабсауининг уйидан 70 килограмм каннабис топди. Бу ҳақда BFМTV телеканали хабар берди.
Мэрнинг уйидаги операция республика Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш доирасида ўтказилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари коммуна мэрининг укалари тақиқланган моддалар савдосига алоқадорлиги ҳақида маълумотга эга бўлган.
Хабсауининг ўзи Франция Социалистик партияси вакили бўлиб, 2021 йилда Аваллон маъмурияти раҳбари лавозимига сайланган. У ҳудудий маслаҳатчи сифатида ҳам фаолият юритади. Мэр каннабис билан боғлиқ ҳолатдан кейин ҳибсга олинган, бироқ кейинроқ қўйиб юборилган. Жиноий иш доирасида жами етти киши, жумладан, икки ака-ука Хабсауилар ҳам ушланган.
Маълумот ўрнида, Францияда гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш бўйича “ХXL операцияси” ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди