21:07 / 18.04.2024
339

Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди

Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди
Фото: Google Images
Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш бўйича канал ташкил қилишда гумон қилинганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Разведка хизмати маълумотларига кўра, жиноий гуруҳнинг асосий ташкилотчиларидан бири бўлган К.А. исмли аёл буйрак трансплантацияси учун 80 минг долларгача пул тўлашга тайёр бўлган беморларни чет эл клиникаларидан қидирган.

"Донорлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг аҳволидан қатъи назар, ҳар доим ижобий хулоса чиқариларган. Шундан сўнг ташкилотчилар бемор билан муносабатлари ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, операция ўтказиладиган клиникага топширишган. Кейин улар донор билан бирга Қирғизистон Республикасидан ташқарига чиқишган", — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Разведка хизмати донорлар битта буйрак учун ўртача 1 мингдан 7 минг долларгача, ўртада турганлар эса ҳар бир юборилган донор учун 3 минг долларгача олган. 30 мингдан 70 минг долларгача бўлган пулнинг катта қисми канал ташкилотчисига қолган.

"17 апрель куни навбатдаги донор “Манас” аэропортида навбатдаги буйрак трансплантациясини ўтказиш учун Қирғизистон Республикасидан ташқарига назорат остида жўнаб кетиш вақтида К.А. ва З.Р. қўлга олиниб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди", — дейилади давлат қўмитаси хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди