Фото: Getty Images
АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс Украина 2024 йил охиригача Россияга қарши урушда ютқазиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Бернс тегишли баёнотни Жорж Буш номидаги президентлик марказида бўлиб ўтган тадбирда эълон қилган. У Украинанинг ҳарбий саъй-ҳаракатлари учун миллиардлаб доллар ажратадиган қўшимча дастурни қабул қилишга чақирган.
"Амалий ва психологик жиҳатдан ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали украинлар 2024 йил охиригача туриб бера олади ва Путиннинг “вақт унинг томонида” экани ҳақидаги мағрур фикрини енгади", — деди у.
Бернснинг айтишича, Конгресс Украинага ҳарбий ёрдам ажратиш ташаббусини қўллаб-қувватламаса, “уруш тасвири ёмонроқ бўлади”.
"Хавф жуда реал, чунки украинлар 2024 йил охиригача жанг майдонида мағлуб бўлиши ёки Путин можарони сиёсий йўл билан ҳал қилиш шартларини айтиши мумкин бўлган вазиятга тушиб қолиши мумкин", — дейди Бернс.
У Украинага ёрдам геосиёсий вазиятга ҳам таъсир қилиши, чунки “бу Хитойдаги Си Цзиньпинга, унинг амбицияларига, шунингдек, Ҳиндистон—Тинч океани минтақасидаги Америка иттифоқчилари ва шерикларига ҳам алоқадор” эканини таъкидлади.
"Ҳозир Украинани қўллаб-қувватлаш Россия билан урушдан кўра кўпроқ аҳамиятли", — дея хулоса қилди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди
Судьялар олий кенгаши «Жўраевлар иши»да томонларни турли хил баёнот беришдан тийилишга чақирди
Сирский Россия Донецк областида тактик ютуқларга эришаётгани ҳақида гапирди
Франция Германияни Европа мудофаасини биргаликда кучайтиришга чақирди
Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади
Тожикистон Россияга жиддий норозилик билдирди
Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди