08:09 / 22.04.2024
180

ҲАМАС етакчиси Фаластинни бошқариш режаси билан бўлишди

ҲАМАС етакчиси Фаластинни бошқариш режаси билан бўлишди
Фото: AFP
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания жанговар ҳаракатлар тугагач, Ғазо сектори фаластинликлар томонидан бошқарилишини таъкидлади ва Фаластин ички сиёсатини ислоҳ қилиш режаси билан бўлишди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

ҲАМАС Ғазо секторини якка ўзи назорат қилишни талаб қилмайди. Бироқ, биз Фаластин халқининг бир қисмимиз ва ҳамкорликка асосланган миллий бирлик ҳукуматини тузиб, Ғазо секторини бошқариш бўйича келишиб олишимиз мумкин. Бу миллий муаммолар. Биз ишғолчилар ёки бошқа бировнинг Фаластин, Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил ёки иккаласидаги вазиятни тартибга солишига рухсат бермаймиз”, — деди у.

Ҳания Ғазо секторини бошқаришнинг бир қанча муқобил вариантлари таклиф қилингани, бироқ улар муваффақиятга эришмаганини таъкидлади.

Биз Фаластиннинг ички сиёсатини тартибга солиш учун икки босқичли режа ишлаб чиқдик. Биринчи босқич Фаластинликларнинг барча гуруҳларини ўз ичига оладиган Фаластинни озод қилиш ташкилотини қайта ташкил этишдир. Иккинчи босқич Ғазони реконструкция қилиш, Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги институтларни бирлаштириш, шунингдек, президентлик сайловларини ўтказишни таъминлайдиган миллий ҳукуматни яратишни ўз ичига олади”, — деди Исмоил Ҳания.

20 апрель куни Исмоил Ҳания Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди. Музокаралар Истанбулдаги Долмабахче президентлик саройида бўлиб ўтди. Томонлар Ғазо секторига гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари, шунингдек, анклавда ўт очишни тўхтатиш ташаббусларини муҳокама қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ҲАМАС етакчиси Фаластинни бошқариш режаси билан бўлишди