Россия Қуролли кучлари Украинанинг Харкив шаҳридаги телеминорага зарба берди.
Қайд қилинишича, Россия Қуролли кучлари Москва вақти билан тахминан 16:36 да зарба бериб, Деревянко кўчасида жойлашган миноранинг учдан бир қисмини қулатган. Таъкидланишича, конструкцияга Украина ҳаво мудофааси (ҳаво ҳужумидан мудофаа) алоқа антеннаси ўрнатилган.
Харкив вилояти ҳарбий бошқармаси берган маълумотга кўра, зарбадан кейин телевизион сигналда узилишлар бошланган, аҳолидан ҳеч ким жабрланмаган.
Украинанинг Россияга яқин жойлашган еттита ҳудуди бир неча кунлардан бери русларнинг ракета зарбаларидан жабр кўрмоқда. Булар Харкив, Одесса, Херсон, Запорижжя, Чернигив, Суми ва Днипропетровск областларидир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди
Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас
Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди
Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди
Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади