11:33 / 24.04.2024
309

CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди

CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди
Фото: Anatolii Stepanov/AFP/Getty Images
АҚШ Конгресси томонидан маъқулланаётган Украинага янги ёрдам пакетидаги Америка қуролларининг аксарияти аллақачон Германия ва Полшадаги омборларда мавжуд бўлиб, бу уларни Вашингтоннинг якуний қароридан кейин тезда фронтга етказиб беришга имкон яратади. Бу ҳақда 23 апрел, сешанба куни CNN манбасига таяниб хабар берди.

CNN суҳбатдошига кўра, биринчи навбатда, артиллерия снарядлари Украинага ўтказилади, сабаби мамлакат армияси улар бўйича тақчилликни бошдан кечирмоқда. Украинага яқин бўлишига қарамай, қурол-яроғ етказиб бериш ҳали ҳам жиддий логистика муаммоси бўлиб қолади, чунки жуда кўп миқдорда техникалар жалб этилган, деб таъкидлайди CNN. Россиянинг қурол-яроғ бўйича ўн баробар устунлигини бу йўл билан қисқа вақт ичида енгиб бўлмайди, дея таъкидлайди телеканал.

Пентагон буйруқдан кейин қуролларни тезда топширишга тайёр

АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Патрик Райдер Вакиллар палатасида овоз беришдан бир неча кун олдин сўзлаган нутқида, АҚШ ҳарбий департаменти қурол-яроғларни топшириш бўйича ҳар қандай буйруқ берилиши биланоқ «тезда реакция кўрсатишга тайёр»лигини айтди.

«Сизга маълумки, бизда ҳарбий активларни тез кўчириш имконини берувчи жуда кучли логистика тармоғимиз бор. Ўтмишда қилганимиздек, юкларни бир неча кун ичида олиб ўтишимиз мумкин», - деди Пентагон вакили.

Вакиллар палатасида Украинага янги ёрдамнинг маъқулланиши

Республикачилар устунлик қиладиган Вакиллар палатаси 20 апрел куни бир неча ойлик қарама-қаршиликлардан сўнг Украинага қарийб 61 миллиард долларлик катта ёрдам пакетини маъқуллади. Қуйи палата маъқуллаганидан кейин қонун лойиҳаси Сенат томонидан ҳам тасдиқланди. Демократлар кўпчиликни ташкил этган Конгресснинг юқори палатаси уни қўллаб-қувватлади. АҚШ президенти Жо Байден ҳужжатни дарҳол имзолашини айтган.

Янги бюджет кучга кирганидан кейин Украинага ёрдамнинг биринчи партияси ушбу мақсадлар учун 1 миллиард долларни ташкил этади, деб хабар берди Reuters америкалик икки расмийга таяниб. Пакетга транспорт воситалари, Stinger кўчма зенит-ракета тизими учун ўқ-дорилар, «юқори ҳаракатланувчи ракета артиллерия тизимлари» учун қўшимча ўқ-дорилар, 155 мм артиллерия снарядлари, TOW ва Javelin учун танкка қарши ўқ-дорилар ва «жанг майдонида дарҳол фойдаланиш мумкин бўлган бошқа қуроллар» киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди