Фото: Google Images
АҚШ Украинага ATACMS тактик баллистик ракеталарини яширинча етказиб берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Вашингтон ма`мурияти вакилига таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, охирги ҳафталарда етказиб бериш яширин тарзда амалга оширилган. Айтилишича, Украина 17 апрель куни эрта тонгда Россия нишонига қарши биринчи марта ATACMS ракетасини қўллаган.
Ракеталар 12 март куни АҚШ президенти Жо Байден томонидан тасдиқланган Украинага 300 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетига киритилган. Агентлик суҳбатдоши Киевга аниқ қанча ракета юборилганига аниқлик киритмади.
300 км гача отиш масофасига эга бўлган ATACMS ракетасини етказиш масаласи Байден маъмуриятида бир неча ой давомида муҳокама қилинди, деб таъкидлайди Reuters. Пентагон дастлаб бундай масофадаги ракеталарни юборишга қарши чиқди, чунки бу АҚШ Қуролли кучларининг жанговар тайёргарлигига салбий таъсир қилади, деб ҳисобланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади
Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди
Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради
Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди
Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди