date
views 291

Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди

Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди
Фото: ESА
Украина Хавфсизлик хизматининг дронлари 27 апрелга ўтар кечаси Россиянинг “Кушевская” базасига зарба берди. Бу ҳақда “24 Канал” хабар берди.

Ҳарбий объект Краснодар ўлкасида худди шу номдаги аҳоли пунктининг жануби-ғарбий қисмида, қишлоқ марказидан 10 километр узоқликда жойлашган. Defence экспресс таҳлилчиларига кўра, “Кушевская” ўқув базасидан фронт чизиғигача бўлган масофа тахминан 250 километрни ташкил қилади. Украина дронлари учун бу узоқ масофа эмас, гарчи улар айнан қаердан учирилгани номаълум.

Мутахассислар Украина дронлари универсал модулли режалаштириш тўпламлари бўлган омборни йўқ қилишга муваффақ бўлганини айтмоқда.

Эҳтимол, рус ҳарбийлари улардан оддий бомбаларни бошқариладиган бомбаларга айлантириш учун фойдаланган”, — дейилади хабарда.

Аэродромда “Су-34” қирувчи самолётлари ҳам жойлашган, бироқ уларга зарар етгани ҳақида тасдиқланган маълумотлар йўқ. Катта эҳтимол билан Россия авиатехникаларининг жойлашувини ўзгартирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди